Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида иккита Нексия тўхтатилди. Улар биргаликда ҳаракатланиб келаётган бўлган.
Текширув давомида ушбу автомашиналарнинг бирида 141 кг сифатсиз гўшт борлиги ва яна бирида келиб чиқиши номаълум бўлган 46 килограмм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.
«Қашқадарё-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган ушбу иккита автомобилдан олинган гўштлар тегишли тартибда йўқ қилинди.