Ўзбек ТВсида эфир вақтида ноодатий ҳолат юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тармоқларда тарқалган видеода мушук телеканал студиясига кириб келганини кўриш мумкин. “Маҳаллада дув-дув гап” дастури меҳмонлари уни ушлаб олишга ҳаракат қилишди. Лекин бу уларнинг қўлидан келмади.
Таъкидлаш жоиз, дастурда мулкка эгалик қилиш масаласи муҳокама қилинди. Мушукнинг студияда пайдо бўлиши вазиятни бироз юмшатди.