Кеча, 22 май куни 10 кишидан иборат гуруҳ Кумушкон тоғларига дам олишга чиққан. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, дўстлар манзилга етиб, баланд тоғликда дам олиб ўтиришганда бирдан кучли ёмғир ёққан. Йигитлар шундан сўнг пастга тушиб кетишган ва яхшилаб қарашса уларнинг битта дўсти ўша тепаликда қолиб кетган бўлган. Йигитлар дарҳол қутқарувчиларга мурожаат қилган.
3 соатлик қидирувдан сўнг унутиб қолдирилган йигит топилган. У соғ ва омон тарзда дўстларига топширилган.