Тарқалган суратларда болаларнинг уст-бошлари йиртиқ-ямоқ кийимдалиги, айрим болаларнинг кўз ва юз қисмлари кўкарганини кўриш мумкин. Сенат матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу ҳолат улар томонидан назоратга олинган.
Тегишли идораларга ушбу масала қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилган, – дейилади ахборотда.
Репост нашрининг ёзишича, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳодисани ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.