Йиғилишда ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, йиғилишда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ тугатилиши таъкидланган. Шунингдек, Президент Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин агентлиги ташкил этилишини маълум қилди.
Бугундан бошлаб Агрокимё жамияти тугатилади. Бунда ўсимликларни ҳимоя қилиш ва чигирткаларга қарши курашиш вазифаси карантин тизимига ўтказилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин агентлиги ташкил этилади. Янги тизим, янги ном билан бўлади, – дейди Шавкат Мирзиёев.