Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди биносида суд давомида уч киши қўлларини лезвия билан кесиб ташлади. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, тармоқларда Муродбой номи билан танилган Мирзамурод Юнусалиев ва бошқаларнинг қўллари қонга ботгани акс этган видео тарқалган. Вазирликнинг маълумот беришича, ҳодиса кеча, 25 май куни содир бўлган. 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар – М. Юнусалиев, Ғ. Муроджонов, А. Қудратов, Э. Шарипов, С.Юлчиевлар сўровномага асосан бошқа жиноят иши бўйича судга юборилган.
Ушбу жараёнда уч киши М. Юнусалиев, Ғ. Муроджонов ва А. Қудратовлар суд томонидан қўйилган айбловларга ўз норозиликларини билдириб, қўлларидаги лезвия билан чап қўл билак қисмини кесиб ташлаган. Улар шунингдек, турли ноўрин талаблар қўйиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларни бажармаган.
Улар кеча, соат 20:00ларда ҳибсхонасига олиб борилган. Маълумот берилишича, қўлини кесганлардан бири Мирзамурод Юнусалиев Аҳмадбойнинг ёрдамчиси бўлган. У 2020 йилда 9 йилга қамалган.