Тошкентда Миср самолёти қоидага хилоф равишда шаҳар устидан учиб ўтгани тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, бугун, 26 май куни FlyEgypt авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-86J (CU-TMG) самолёти Тошкент шаҳридан учиб кетишда қоидага хилоф равишда шаҳар узра қайрилиб олишни амалга оширган.
Фойдаланувчилар бу ҳолат учувчининг хатоси сабаб юзага келган деб ҳисобламоқда. Самолёт рухсат этилмаган қайрилиб олишни амалга оширган. Шунингдек, воқеага гувоҳ бўлган фойдаланувчилар самолёт гўёки уларнинг уйига қулайётгандек бўлганини ёзиб қолдирган. Яна айримлар шаҳарда стратегик объектлар жойлашганини, уни шунчаки уриб туширишлари мумкинлигини таъкидлади.