Тошкент шаҳрида МИБ ходими икки йилда қарийб 590 млн сўмни ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда хабар.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси молия-хўжалик бўлими депозит ҳисоб варақалари билан ишлаш гуруҳи Бектемир тумани бўйича етакчи мутахассиси М.У. 2017 йилдан 2019 йилгача турли хил қинғир ишлар билан умумий ҳисобда 596,7 миллион сўмни ўзлаштириб юборган. Фуқарога нисбатан 2019 йилнинг 12 февраль куни ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
МИБ ходими 2019 йил 5 июлда чиқарилган суд ҳукмига кўра ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса) ва 209-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан мансаб сохтакорлиги) билан айбдор деб топилган. Унга 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Шунингдек, фуқаро 596,7 миллион сўм моддий зарарни ҳам тўлиқ қоплаган.