Гулнора Каримованинг қизи инстаграмда фойдаланувчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Фойдаланувчилар асосан Имон Каримованинг онаси ҳақида савол берган. Имоннинг сўзларига кўра, онасининг иши юзасидан ҳозирча янгилик йўқ.
Гулноранинг қизи онасининг иши хорижий судларда кўрилишини таъкидлаган. Судлар сўнгги 7 йилдаги иш тафсилотларини кўради. Имон хорижий судларнинг қарори адолатли бўлишидан ва онасига ёрдам берилишидан умидворлигини билдирган.