Аввалроқ Андижон вилоятида 5 ойлик келинни бир гуруҳ йигитлар зўрлагани ва бу бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар хабарлар тарқалган эди.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот котиби Бобур Тулягановнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан судга оид биология ва толали материалларни криминалистик текшириш, судга оид физика-техникавий экспертиза хулосалари олинган. Унга кўра, келин зўрлангани ҳақидаги важлар ўз тасдиғини топмаган.
Шунингдек, келин сўроқ қилинганида уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганлигини, бундай кўрсатма беришига сабаб (........) бўлганлигини маълум қилган, дейилади матбуот котиби томонидан берилган ахборотда.
Шу билан бирга, ўша куни гумонланаётган шахслар дала шийпонида бўлмаганлиги ҳам таъкидланмоқда. Туляганов бу бўйича батафсил расмий баёнот берилишини маълум қилди.