Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тармоқларда ММАга бўлган қизиқиши сабаб танқидлар остида қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бу бўйича тармоқларда тарқалган видеода Боболов жанг вақтида жангчилардан бирига маслаҳат бераётганини кўриш мумкин. Жангчи ҳоким тавсияларини бажаргач, ғалаба қозонди.
Ушбу видео тарқалгач ҳоким танқидлар остида қолди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар жангчи ҳокимга ёққани учун ушбу жанг сотиб олинганини таҳмин қилишмоқда. Ҳозирча жанг қачон ва қаерда бўлгани маълум эмас.