Ўзбекистонда Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг маълум қилишича, ушбу жараён босқичма-босқич бекор қилиниши мумкин. Бу бўйича тегишли қарор керакли органга тақдим қилинган.
Мирзаев бу тасдиқланса ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниб, болалар мактабларда топширган имтиҳонлари баҳосига қараб ОТМларга қабул қилинишини таъкидлади. ДТМ раҳбари бу дастлаб 4 та вилоятда синов тариқасида ташкил этилишини маълум қилди.