Кеча, 9 июнь куни таниқли журналист, Қонунчилик палатаси депутати Сафар Остонов оламдан ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бугун, 10 июнь куни Остоновнинг ўлими сабаби маълум қилинди. Мавжуд маълумотларга кўра, депутат коронавирус билан касалланиб, вафот этган. Остоновда ушбу касаллик апрель ойи оҳирида аниқланган.
У Зангиотада даволанишига қарамай вафот этган. Таъкидлаш жоиз, депутат 73 ёшда эди. У 2002 йилдан буён “Ўзбекистон овози” ва “Голос Узбекистана” газеталарида бош муҳаррир бўлиб ишлаб келган.