Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Янгиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳусинбой Мадаминовнинг хонадонида лимон етиштирадиган иссиқхона бўлган ва уни иситиш учун ҳоким ўринбосари газга ноқонуний уланган. Бундай ноқонуний ҳаракат 2020 йилнинг 25 ноябрида кузатилган.
Нашрнинг ёзишича, ҳоким ўринбосари шундай ҳолат бўлганини тан олган. У7,1 млн сўм зарар етказган. Мадаминов ҳозирда бу иссиқхона ишламаётганини ва пулнинг бир қисмини тўлаганини айтган. Унинг таъкидлашича, тўланмаган қисми оз қолган.