Тошкент метросида шубҳали ҳолат кузатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 11 июнь куни соат 11:50да пойтахт метросининг Космонавтлар бекатида поезд вагонида шубҳали буюм аниқлангач йўловчилар дарҳол машинистга мурожаат қилган. Шундан сўнг йўловчилар хавфсизлиги таъминланиши учун улар тушириб қолдирилган ва поезд текширувга жўнатилган.
Айни вақтда поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланаётгани маълум қилинди.