Аввалроқ Андижонда аёл ўғлини тиламчилик қилишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда 2014 йилда туғилган жабрланувчи Қ.Т.нинг онасини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу бўйича қарор фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан қабул қилинади.
Таъкидлаш жоиз, бу бўйича хабар тармоқларда кенг тарқалгач барчанинг эътиборига тушди. Ҳозирда иш юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.