Ижимоий тармоқларда Спарк ҳайдовчисининг машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдагани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 19 июнь куни Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчини дастлаб бошқа ЙПХ ходими тўхтатган, лекин у бунга бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг ходим ўзидан кейинги ЙПХ ходимига хабар берган. Ҳайдовчи унга ҳам эътибор бермай ўтиб кетаётганда ходим машина олдига туриб олган. Спарк ҳайдовчиси бунга ҳам аҳамият бермай ҳаракатни давом эттирган ва 50-60 метрга ходимни капотда “сайр қилдирган”.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.