“ZOʻR TV” телеканали: Томошабинлар турк сериалларини талаб қилишмоқда

“ZOʻR TV” телеканали: Томошабинлар турк сериалларини талаб қилишмоқда
Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хорижий сериаллар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ЎзА мухбирлари хорижий сериалларнинг эфирга узатилиши билан боғлиқ масала юзасидан хусусий телеканал ва турли ташкилотлар вакиллари фикри билан қизиқди.

Феруза Юсупова, “ZOʻR TV” телеканали муҳаррири:

– Бизнинг телеканалда атиги 3 та сериал эфирга узатилади. Шулардан иккитаси тарихий, биттаси жазо муддатини ўтаётган аёллар ҳақида. Ижтимоий тармоқларда телеканалларимизда асосан турк сериаллари намойиш қилинаётгани ва улар ёшлар маънавиятига салбий таъсир қилаётгани ҳақида эътирозлар билдирилмоқда. Биз ҳам миллий сериалларни эфирга бериш тарафдоримиз. Лекин ҳозирча талабга жавоб берадиган миллий сериаллар таклиф қилинмади. Шу сабабли, хорижий давлатлар томонидан ишланган киноларга мурожаат қиламиз. Аввало, томошабин талаби инобатга олинади. Биз ҳамиша томошабинлар талабини мониторинг қилиб борамиз. Телеканалимиз мухлислари кўпроқ турк сериалларини талаб қилишмоқда.

Шу билан бирга сериалнинг Туркияда қандай муваффақият қозонганини ҳам инобатга оламиз. Танланган сериал телеканалнинг Бадиий кенгашига топширилади. Бадиий кенгашдаги 8 нафар ўз ишининг устаси бўлган мутахассис сериал билан тўлиқ танишиб чиқиб, фикрини билдиради. Бадиий кенгаш ҳар бир аъзосининг хулосаси тингланиб, сўнг бир фикрга келинади. Рухсат берилса, фильм дубляж жараёнидан кейин “пардозланади”. Яъни, менталитетимизга ёт унсурлари бор, қаҳрамонлар совуқ қуроллардан ваҳшийларча фойдаланган лавҳалар кесилади, жаргон сўзлар ўрнига ҳаммага тушунарли ва салбий бўёғи нисбатан камроқ сўз қўлланади. Бир сўз билан айтганда, юртимиз томошабинларига мослаштирилади. Сериалнинг ҳар бир қисми эфирга узатилишидан олдин масъул муҳаррир томонидан яна бир марта кўриб чиқилади.

“Абдулҳамид” ва “Эртугрул” тарихий сериалларига эътироз бўлгани йўқ. Ижтимоий тармоқларда асосан “Ҳовли” сериали муҳокама қилинаяпти. Шу фильмда ҳар бир салбий ҳолатдан сўнг лирик чекиниш билан ўша воқеага изоҳ берилади. Қаҳрамон қаерда, қандай айб қилгани кўрсатилади. Энг муҳими, фильмнинг якунида фалсафий хулоса бор. Ҳамма воқеа ўшанга қараб бораяпти. Чунки бунда ёмонлик орқали яхшилик улуғланган. Ёшларни ёмон йўлга кирмаслиги оилага боғлиқлиги, акс ҳолда оқибатининг нима бўлиши сўнгги қисмларда маълум бўлади. Яна бир мисол, “Гуллар изтироби” сериали бош қаҳрамонининг қалбини ўч олиш ҳисси эгаллаб олганди. Шу сабаб ундан барча юз ўгиради, у ёлғизланиб қолади. Ахир бу сериаллар орқали яхшиликни ёмонликдан фарқи кўрсатиб берилган-ку! Ҳар қандай асар фақат ижобий қаҳрамонлардан иборат эмас.

Биз муаммога бир оз кенгроқ назар ташлашимиз керак. Ота-оналар болалари билан кам мулоқот қилишяпти. Уларга оқни қорадан фарқлашни ўргатишмаяпти. Бир аёл телефон қилиб, болам сериал қаҳрамони қилган ишни қиляпти, дейди. Ахир сериалларда ёш нисбати белгилаб қўйилган-ку! Нега ўн олти ёшдан кичикларга айрим сериални кўришга рухсат беришади? Ота-она фарзандига салбий қаҳрамон ҳақида унинг одобсизлигини тушунтириб беришмаяпти. Агар оилада соғлом муҳит бўлса, ҳеч қандай сериал уларнинг маънавиятига салбий таъсир қилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Редми 1 апрел 2020 19:15
    Качон давом етади
  2. мадина 12 май 2019 18:48
    ИЛТИМОС кинони коийлар согиндик Зор твни кургимиз келмаяпти Ховлини согиндик

    илтимос ховлини коийлар зор тевени кургимиз келмаяпти
  3. Акмал 8 апрел 2019 14:40
    Кеча Дарео каналида укидим . 33,6 миляард ажратилган кинога .Канака кино олинвоти бизада .Туркла кинога котта пулли харжат кивоти ушанчун киноси ухшовоти .Халк талаб квоти .Бизани хозрги кинони Карен узиланияам аклилаяам етади квоткан кино филмимизга.
  4. Акмалжон 31 март 2019 22:11
    Мен Узбекистонни уз актерлари уйнаган киноларни мултьфилимларни хамма каналлардан куйишларингни истардим.Мана узимизда ишлаб чикарилаетган машиналар жуда ривожланиб кетдику халкимизга четдан кам келса хам. Узимизни кино ва мултьфилимлар хам халкимизга яна сингиб екиб боради. Яна узимизни эски архивдаги кино вп видеофилимларни курсптиш керак
  5. Элмурод 19 март 2019 12:21
    Ман бир нарсани каттик хохлардим: давлатимизни бошкарув хокимятида ватанимизни ва халкимизни чин юракдан севадиган инсонлар ишлашини. Миллат такдирини уйлавотган хар бир хамюртимни отасига минг рахмат. Бу узга юрт кинолари куйилганида миллатим такдиридан ховотирдаман. Куйма дисак хам куйишади. Окибатини уйланглар илтимос. Бу дунёда пул топаман деб халкни миллати савиясига болта уришга ухшатдим бу ишларни
  6. Султон Али 18 март 2019 06:50
    Ховли сериалини 2 фаслини қӯйинглар чунки бу сериални якуни қисми билан сизлар томашабинларни саволларига тӯлиқ жавоб берган бӯласизлар бӯлмаса мухокамага қолиб юраверасизлар. демоқчиман эъзгулик ёвузликни устидан ғалаба қозонишини кӯрсатиб берган бӯласизлар. омад!!!
  7. Босс 15 март 2019 22:46
    Туркла кино олиши йорвоти маладес.Кадири Карен тно .бизани кинони Карен тийатирга ухшиди нимага бизани рижиссорлар кино олиши билмиди .турклада Карен эртагул кинони Карен зур оган .бзанкила йтита ковин пишги бор

    Нолмастан шукур килиб курвурмислами бизани кинодан яахшику турклани киймни киеиб лавашни евосла бита книга туполонми туркла кино олиши йорвти маладес бизани кинони Карен кино олши билмиди
  8. Эртугрул 15 март 2019 19:55
    Эртугрул сериалига эски дубляжчилар овоз бермаса булмайди,жуд а ёмон чиккан янгиси.Факат шунака тарбиявий турк сериалларини томоша килса булади. Замонавийлари умуман керакмас!!!
  9. Murod 12 март 2019 22:28
    Енди кинони коймасин дидигонам бор куйсин дидигонам миллиарт кино ози бо’лари болди охиригайам кеб кобди шунча сериалли корбоб сла йана азгина чидасела тугиди фойдаси койма диган блан
  10. Омина 8 март 2019 18:37
    Ман холиман сериали давомини куриши тезрок куйила биза кутвомиз нима оп ташашди ?
  11. Dilya 8 март 2019 04:12
    Serialda ba'zida oilada bo'lib turadan biz odatiy yoki oddiy hol deb o'ylagan vaziyatlar bir kun farzandlarimi taqdirini belgilab berishini ko'rish mumin,ma'naviy ozuqa bera olyapdi deyish mumkin ushbu seriallarni filmni qanday qabul q.sh bolaga mohiyatini qanday yetkazish o'zimizni q'o'limizda tahlil qilaman kamchiliklarini desak film qoladimikan ekranda
  12. Ммм 28 феврал 2019 09:34
    Туркларга шунча пул бергунча шунча пулга талабаларни укитишга кодам берсангиз булмайдими. Миллион-миллион $ сарфлагунча ударни узимизнинг киночиларга сарфлагунча уша пулни сизларга Кети узилмас сериал ишлаб беради

    Ферузахон эротика куйинг деган истак тушса куясизми???
  13. Шухрат 26 феврал 2019 22:20
    Салом хурматли Феруза Юсупова мурожаатим сизга каратилган тасаввур килинг бир биридан ширин кузинггизни оку кораси булган фарзандларинггизга талаб килаяпти деб факат ширинлигу шокаладлар бераверсанггизда бошка витаменларга булган эхтиёжларини эьтиборга олмасанггиз эртага фарзандларинггизнинг кам конлигию кандли диабетга чалиниш эхтимолига узлари талаб килди деб куз юмиб кетаверасизми?
    тугри Зур тв телеканали томошабинларини сизни фарзандларинггизга киеслашим нотугридир балки лекин томошабин савияси масаласида сизнинг мухаррирлик маьсулиятинггиз сизнинг оналик маьсулиятинггизга нисбатан юз чандон балки минг чандон баландлигини бир аклли ва билимдон узбек аёли сифатида яхши англаётган булсангиз керак деб уйлайман менимча телевидения ходимлари алла кандай бозордаги сотувчидек фикрламаслиги керак нимага талаб булса ушани олиб келиб сотаверадиган зеро бу сериалларни узбек келажагини яратувчиларининг оналари курмокдалар ахир
  14. Отабек Турсунов 26 феврал 2019 20:25
    Турклар узбек филмларини курадилалми узи .

    Туркфилмда факат уруш жанжал . Бизларга умуман керак эмас.туркия кино.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “ZOʻR TV” телеканали: Томошабинлар турк сериалларини талаб қилишмоқда