Аввалроқ россиялик Субо номи билан танилган блогер Тошкентда 200га яқин ёшларни Амир Темур ҳиёбонига тўплагани ҳақида ёзган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумот беришича, блогер ва ҳиёбонга келган 25 нафар фуқаро жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганлиги учун МЖтКнинг 54-моддасига асосан БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 250 минг) миқдорида жазоланган.
Хабар қилинишича, айни вақтда 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида. 9 нафар вояга етмаганларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Аввалроқ бошқарма блогернинг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари йўқлигини маълум қилган эди.