Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 20 ёшли келин 9–қаватдан тушиб кетиб, вафот этгани ҳақида ёзган эдик. Ўшанда тарқалган хабарларда келин бахтсиз ҳодиса сабаб ойнадан тушиб кетгани айтилган эди.
Маълум бўлишича, ўша ҳодиса юзасидан келиннинг онаси видеомурожаат йўллаган. Қизнинг онаси мурожаатда унинг ўлимига гиёҳаванд куёви ва қайнонаснинг мунтазам таҳқирлаши сабаб бўлганини айтган. Она қизи қайсидир сирни билиб қолган ва шундан сўнг ўлдирилган деб ҳисобламоқда.
Бош прокуратуранинг маълумот беришича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланган. Ушбу жараёнда марҳуманинг онаси томонидан келтирилган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши маълум қилинди.