Андижонда 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилган ва шов-шувларга сабаб бўлган воқеа юзасидан видео тайёрлаган блогер жазолангани ҳақида хабарлар тарқалди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, мазкур маълумот тармоқларда кенг тарқалгач бугун.уз нашри видеони тайёрлаган маҳаллий блогер Ҳусниддин Жумабоев билан боғланган. Унинг аниқлик киритишича, хабарларда айтилганидек ҳеч қандай 12 млн сўм жаримага тортилмаган. Лекин ростан ҳам унинг устидан судга мурожаат қилинган ва суд албатта бўлади. Унинг қўшимча қилишича, нафақат у, балки бошқа блогерлар ҳам судга берилган. Жумабоевнинг ўзи эса ушбу хабарни биринчилардан бўлиб тарқатган телеграм канали админини судга беришини маълум қилган.
Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳолат юзасидан вилоят судига мурожаат қилинган. Улар батафсил маълумотни расмий равишда кейинроқ беришини маълум қилган.