Эртага, 20 июлдан бошлаб республика бўйлаб янги карантин чоралари кучга киради.
EVERYDAY.UZ мухбирининг маълумот беришича, эртадан умумий овқатланиш объектлари фаолиятига фақат очиқ ҳавода ишлашга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, 28 июндан мамлакатимизда умумий овқатланиш объектлари ҳамда кўнгилочар масканларга соат 08:00 дан 20:00 гача ишлашга рухсат берилган эди.
Янги қарорга кўра эса 20 июлдан Ўзбекистонда кафе, ресторан, ошхона ҳамда чойхоналарга соат 08:00 дан 20:00 га қадар фақатгина очиқ ҳавода ишлашга рухсат берилади.