“Агробанк”да малака ошираётган ходим фуқарога кредит ажратиб бериш учун пора олаётганда ушланди

“Агробанк”да малака ошираётган ходим фуқарога кредит ажратиб бериш учун пора олаётганда ушланди
Сирдарё вилоятида “Агробанк”да малака ошираётган ходим фуқарога кредит ажратиб бериш учун пора олаётганда ушланди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.

Маълум бўлишича, Сардобада яшовчи фуқаро “Агробанк”нинг туман филиалига “”Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 240 млн сўм кредит олиш учун мурожаат қилган. У мазкур маблағ эвазига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказини очмоқчи бўлган. Лекин банк ходимлари турли баҳоналар билан кредитни ажратмай юрган.

Ҳолатдан сўнг ДХХ ва Бош прокуратура департаменти томонидан махсус тадбир ўтказилган. Агробанкнинг Сардоба туман филиалида стажер бўлиб ишловчи шахс кредит ажратиб бериш учун фуқародан 24 млн сўм сўраган ва у сўралган пулнинг 2 минг долларини олаётганда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гулида 22 июл 2021 21:13
    Банк бошлиги йийди уни .стажорга ишка олишни вада килади яхши ишлаганига.биздаям шу 0ама жойда пора олип кридит беради бомаса сарсонинг чкади банк билан хокимияти эшигида.
  2. Кимсан 22 июл 2021 09:20
    Стажёр хеч нимани хал еилмайди.Банк рахбари четда кодадими тугри хозир пулни стажёр четдаги одам олади ва рахбарга киритиб беради.чунки рахбар олса узое муддатга кетади. Стажёр ёеи бошка олсв фирибгар булиб жарима тулайди. Банк рахбарини тикиш керак.
  3. Азик 21 июл 2021 17:03
    Бу бутун Узбекистонда шунакаку пулни стажёр олади аммо уша пул барибир банк директори чунтагига тушади.Буни хамма хамма билади.Факат хозирги талабчан президентимиздан куркиб буни никоблашади холос.Америкада калбаки пул ясовчилар "калбаки пул ясовчиларга карши кураш" департаменти ертуласида пул ясашаркан.Бизни порахурлар хам айнан шунака,чунки улар хам одам.Шундай экан стажёр кулга тушди фаррошни ушлашди деб халкни фикрини чалгитиш шарт эмас.Эхтимол бу маколаларни ёзаётганлар ростдан билмас порани аслида ким оолаётганини аммо банкка катнайвериб хафсаласи пир булган авом халк яхши билади пора каерга ва кимни чунтагига тушаётганини.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Агробанк”да малака ошираётган ходим фуқарога кредит ажратиб бериш учун пора олаётганда ушланди