Ўзбекистонда сўнгги кунларда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Синоптиклар Республикада ҳаво ҳарорати қачон тушиши ҳақида маълумот берди.
Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, 27 июлдан Республика ҳудидига Поволжья ҳудудидан салқинроқ ҳаво массалари кириб келади. Мамлакатимиз бўйлаб ўртача ҳарорат +33... +37 даража, тунда эса +20... +22 даражани ташкил қилади.
Ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади.