Тошкент шаҳрида судья вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Акмал Эргашев бугун, 26 июль куни 38 ёшида оламдан ўтган. У 2007-2015 йилларда Олий судда фаолият юритган. 2015 йилдан буён эса жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Хабар қилинишича, Эргашев аввал коронавирусга, кейинчалик эса пневмонияга чалиниб, вафот этган.