Тармоқларда Ўзбекистондаги тўйда содир бўлган навбатдаги ноқулай вазият акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тарқалган видеода ёшларнинг устига саҳна қулаб тушганини кўриш мумкин. Саҳна кучли шамол сабаб қулади. Чунки тўй очиқ ҳавода ўтказилган.
Таъкидлаш жоиз, ёшлар жароҳатланмади. Ҳозирча тўй қайси ҳудудда бўлгани маълум эмас.