Видео: Андижон вилоятида ҳоким қабулига кира олмаган аёллар йўлни тўсиб қўйди

Видео: Андижон вилоятида ҳоким қабулига кира олмаган аёллар йўлни тўсиб қўйди
Тармоқларда бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Андижон вилоятида содир бўлган.

Хабар қилинишича, воқеа бугун, 31 июль куни вилоят ҳокимлиги олдида содир бўлган. Видео изоҳида аёллар вилоят ҳокимининг қабулига кира олмагани учун шундай йўл тутгани маълум қилинган. Ҳокимликнинг ушбу ҳолатга изоҳ беришича, ҳоким шу вақтга қадар ҳар ойнинг оҳирги шанбасида фуқароларни қабул қилган. Лекин яқинда Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳокимларнинг фуқароларни қабул қилишдаги камчиликлари айтилгач ҳокимнинг аҳолини қабул қилишдаги графиги ўзгарган бўлган. Ушбу ўзгаришдан хабари йўқ фуқаролар эса бизни ҳоким қабул қилмади дея йўлни тўсган. Ҳокимлик ушбу аёлларга тушинтириш берилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда вилоят ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўйича ўринбосари томонидан фуқаролар қабули давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Видео: Андижон вилоятида ҳоким қабулига кира олмаган аёллар йўлни тўсиб қўйди