Қашқадарёда жазони ўтаётган фуқарони қамоқдан чиқариш учун пул олаётган шахс ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, сурхондарёлик эркак 19 йилга қамалган шахсни 70 минг доллар эвазига қамоқдан чиқаришни ваъда қилган. Эркак керакли жойларда таниши борлигини ва шу орқали ишни “пишитиш”ни айтган. У айтилган пулнинг 25 минг долларини олаётганда ушланган.
Таъкидлаши жоиз, 19 йилга қамалган эркак муддатнинг 10 йилини ўтаб бўлган. Ушланган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.