Тармоқларда Нишонда ИИБ ходимлари олиб кетган фуқаро ўлик ҳолда қайтарилгани айтилаётган хабар тарқалди. Бош прокуратура мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, шу йил 25 июль куни Нишон туманида фуқаролар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторларини чақирган. Ушбу чақириққа асосан фуқаро Нурсоат Мухаммадиев маст ҳолатда олиб кетилган ва вилоят наркология диспансерига ётқизилган. Фуқаро эртаси куни вафот этган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Бундан ташқари, Н.Мухаммадиевни вилоят диспансерида вафот этганлиги ҳодисаси бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармаларига хизмат текшируви тайинланган.