Гап шундаки, ЙПХ ходими йўл ҳаракати қоидасини бузган Малибу автомобилини тўхтатганда унга рациядан хабар келди. Ходим жарима ёзаётганда рациядан гапирган шахс буни қилмасликни буйирди.
— Телефон қилишди? Қанақа машина ушлаб турибсан?
— Malibu’ни ушлаб турибман.
— Қўйвор бўлди, кўп гапирмасдан. Яхши етволинг, деб тушунтирвор.
— Тушундим сизни, – дейилади мулоқотда.
Тармоқларда тарқалган хабарларда автомобилнинг давлат рақами 01 584 ААА экани айтилмоқда.