Ўзбекистонда қисқа муддатли ҳаво ҳарорати пасайиши ҳолатидан кейин яна кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Эртага, 3 август куни Республика бўйлаб ўртача ҳарорат +39... +41 даража, тунда эса +25... +27 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 8-12 м/с.га етади.