Нукусдан Тошкентга учдим. Бир эркак самолётдан тушинг дея ҳаммани итариб, жуда шошилди. У мени ҳам қўли билан итарди. Мен унга нега мени итаряпсан, сени самолётда унутиб қолдиришмайди ва тезроқ туша олмайсан дедим, – дейди Варламов.
Блогернинг сўзларига кўра эркак жуда шошилган ва бошқаларга нарсаларини йиғиштиришга имконият бермай жуда асабийлашган.
Унинг қўшимча қилишича, ташқарида ҳамма автобусни кутган лекин у ҳам келавермаган. Бу орада эркак шошилишда давом этган ва блогер уни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Эркак блогерга жавобан кўчада “эркакчасига” гаплашиб олишини айтган.
Аэропортдан чиққач эркак ростдан ҳам блогернинг олдига келган ва камера ёқилганини кўриб, “терпила” деб, қариндоши билан кетиб қолган.