Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 7 ойлик фарзандини 10 минг долларга сотаётган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўзга хонадонда сигир соғувчи бўлиб ишлаб келаётган аёл фарзандини молиявий қийинчиликлар сабаб сотмоқчи бўлган. Аёл чақалоқни 10 минг долларга сотаётганда ушланган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган суд ҳукмига кўра аёл 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг 7 ойлик чақалоғи ва яна бир фарзанди меҳрибонлик уйига топширилган.