Фарғона водийсида шу йил 4 август куни поезд рельсда ётган фуқаронинг устидан ўтиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Фуқаро маст ҳолатда ўша ерда ухлаб қолгани учун километрлаб тирбандлик юзага келган. Маълум қилинишича, поезд машинисти фуқаро ётганини кўргач уни кескин тўхтатган. Шундай бўлсада поезд фуқаронинг устидан ўтиб кетган. Маст эркак релсьда пўлат излари ўртасида ётгани учун жони омон қолган. Эркак қўрқиб кетганидан сўнг воқеа жойидан қочиб кетган.
Поезд техник кўрикдан ўтказилгач қайта ҳаракатни давом эттирган.