Америкалик қиз Ўзбекистон фуқароси бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, андижонлик Саидмурод Набибуллаев Россиянинг Екатеринбург шаҳрида таҳсил олади. У ўқиш давомида америкалик Тина Линвингстонга кўнгил қўйган. Қиз АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилади.
Айни вақтда қиз Саидмурод билан оила қуриш учун Ўзбекистонга келган ва фуқароликни қабул қилган. Ёшлар унаштирилган. 5 сентябрь куни никоҳлари расман қайд этилади. Тина ўзига «Ойшахон» исмини маъқул топган. Қиз ҳозирда янги оиланинг турмуш тарзини ўрганиш, шароитга мослашиш мақсадида Саидмуроднинг уйида яшамоқда.