Тошкентда ўта оғир жиноят содир этган 65 ёшли шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, қидирилаётган Коржукар Василий Георгиевич доимий яшаш жойига эга эмас. Унинг бўйи 160 см, ўртача гавдали.
Ушбу фуқаро ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 71-265-04-39, 71-230-08-13, 98-800-38-39, 102 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.