Жиззахда мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Жиззахда мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Жиззах вилоятида мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар қилди.

Маълум бўлишича, Бизнес-омбудсманга бир гуруҳ тадбиркорлардан мурожаат келиб тушган. Улар ўзларига нисбатан ноқонуний равишда қарздорлик ҳисобланганлиги билдириб, асоссиз газдан узилганлигидан норози бўлган. Аниқлик киритилишича, “Ҳудудгаз Жиззах” ходимлари қарийб 903 миллион сўмлик нореал қарздорлик киритишган. Мазкур ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман ушбу ташкилот мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш бўйича вилоят прокуратурасига таклиф юборган.

Таъкидланишича, ушбу таклифдан сўнг ўрганиш олиб борилган ва унинг якунига кўра “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали, “Ҳудудгаз Метрология” филиали Жиззах бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нилу 6 август 2021 15:28
    Бунаканги жиноятлар тикилиб ётибдику канийди хаммаси фош булса булар мансабдорлар эмас гирт каламушларку
  2. Соя 6 август 2021 15:25
    Жонга тегди бу лаьнатилар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Жиззахда мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди