Қарши шаҳрида йигит вояга етмаган қизни зўрлаб келгани айтилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлара тарқалган.
Тарқалган хабарда зўрланган қиз икки марта ўз жонига қасд қилишга урунгани айтилган. Шунингдек, йигитга жиноят иши очиш рад этилгани ҳам маълум қилинган. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори Қарши шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилган ва 27 июль куни бекор қилингани таъкидланган.
Тўпланган ҳужжатлар қўшимча текшириш харакатларини олиб боришлик учун Қарши шаҳар ИИБ ТБга юборилган. Айни вақтда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.