Самарқанд вилоятида хусусий боғчада тарбияланаётган бола калтаклангани айтилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг маълум қилишича, уларга Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган. Унда фуқаро “Мечта” хусусий боғча тарбиячиси унинг 1 ёшли фарзандини урганини баён қилган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.