Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ота-она ўз фарзандини ИИБга топширди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 16 ёшли Асадбек амакисининг кафесидан ноутбук ўғирлаган ва уни уйига олиб келган. Буни Асадбекнинг онаси билиб қолган ва у дарҳол эрига айтган. Ўғлининг қилмишидан ғазабланган ота ўғлини ИИБга топширган.
Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда Асадбекнинг амакиси даъвоси йўқлигини айтган. Йигит ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмининг «г» банди билан айбланган. Якуний қарорга кўра унга БҲМнинг 5 баравари (1 миллион 225 минг сўм) миқдорида жарима тайинланган.