Хабарингиз бор сўнгги 2-3 кун давомида “Olmazor city”да содир бўлган вазият барчанинг эътибор марказида бўлиб турибди.
Гап шундаки, ушбу турар жой мажмуасидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги балконда аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилаётган видеоси тарқалди. Ушбу видеони тарқатганлар ундаги қиз таҳририятларнинг бирида ишловчи журналист эканини айтган. Кейинчалик видео “монтаж” экани аниқланиб, у бўйича суриштирув бошланган эди. ИИВнинг маълумот беришича, видеодаги шахслар Тошкентда тадбиркорлик билан шуғулланади ва улар расман эр-хотин. Улар ушбу уйда ижарага яшайди. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган.
Видеонинг ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган шахс ҳаракатлари эса ҳуқуқий баҳоланиши маълум қилинди. Айни вақтда видеони ясаб ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этаётгани таъкидланди. Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 139 моддаси 3 қисми, “г” банди ҳамда 141 прим 2-моддаси 2 қисми, “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.