Жорий йил Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Синоптиклар Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачондан пасайишини маълум қилди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, 12-13 августдан бошлаб Республика ҳудудига бироз салқин бўлган ҳаво массалари кириб келади. Мамлакатда булутли ҳаво бўлиши ва айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Шу кунлари ўртача ҳарорат +30... +35 даража, тунда эса +18... +22 даржа бўлиши кутилмоқда. Жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.га етади.