Тошкент шаҳри Яшнобод туманида йигит банкоматни ўмармоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 8 август куни тунги соат 01:00 да Паркент кўчасидаги Турон банк филиалида содир бўлган.
Таъкидланишича, Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган 21 ёшли йигит ушбу ишни содир этмоқчи бўлган. Йигитни қўлга олиш жараёнида олинган суратларда у болгарка ёрдамида банкоматни ўмармоқчи бўлганини кўриш мумкин.