Тошкентда қизларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатаётган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёл қизларни Анталияга жўнатмоқчи бўлган. Аёл 29, 26 ва 22 ёшли қизларга ўз ҳисобидан чипта олиб, Анталия шаҳрида фоҳишалик қилишга жўнатаётганда аэропортда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.