Намнган шаҳрида ер тўсатдан ўпирилиб, унга Ласеттининг олд қисми тушиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса содир бўлган жойдан видеолар тарқалган ва унда ҳодиса Давлат хизматлари маркази автотураргоҳида содир бўлгани айтилган.
Таъкидланишича, ўпирилган ер бино ертўласига ҳаво кириши учун очиб қўйилган махсус жой бўлиб, унинг уст қисми қурувчилар томонидан енгил-елпи ёпилгани туфайли машина оғирлигини кўтаролмай ўпирилиб тушган.
Машина банк ходимига тегишли бўлган. Унга ва машинага зарар етмаган.