“Автомобилни ‘права’сиз бошқаришга рухсат берилиши мумкин” – Ўзбекистонда ҳайдовчиларга қатор қулайликлар яратилиши кутилмоқда

“Автомобилни ‘права’сиз бошқаришга рухсат берилиши мумкин” – Ўзбекистонда ҳайдовчиларга қатор қулайликлар яратилиши кутилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ҳайдовчиларга қатор қулайликлар яратилиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, янги қонун лойиҳасига кўра ҳайдовчиларга автомобилни “права”сиз бошқаришга рухсат берилади. Яъни, рул бошқарувида бўлган шахсда агар Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ИД-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспорт, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, ҳайдовчиларга рулда телефондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Янги қонун лойиҳасига кўра, ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда.

Шу билан бирга, машина салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Автомобилни ‘права’сиз бошқаришга рухсат берилиши мумкин” – Ўзбекистонда ҳайдовчиларга қатор қулайликлар яратилиши кутилмоқда