Ўзбекистонда UZB ва ААА сериали давлат автомобиль рақамларини бемалол харид қилиш мумкин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу серияли авторақамлар очиқ савдода сотилади. Таъкидланишича, ААА сериали давлат рақамлари 2017 йилдан бери сотилмоқда. Унинг нархи 36 млн сўм.
Шунингдек, UZB сериали рақамларни ҳам худди шундай тартибда исталган фуқаро харид қилиши мумкинлиги маълум қилинди.