Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббоев ободонлаштириш ходимларини уйида ишлатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабар ОАВда ҳам кенг тарқалди.
Мавжуд маълумотларга кўра, прокурор бошқарма ходимларини ўз боғида ишлатган. Туман прокуратураси бу бўйича қилинган шикоятга прокурор ҳеч кимни мажбурламаганини, балки улар ўз хоҳишига кўра келиб ишлаб беришганини маълум қилган.
Прокурорга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши кутилмоқда. Ҳозирча расмийлар бунга изоҳ берганича йўқ.