Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти халқ банки бошқармаси раҳбарига тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Аудиода банк бошқармаси бошлиғи қўл остидагиларни сўкиб ташлаганини эшитиш мумкин. Раҳбар йиғилишда Марказий банк олдида жавоб бериши кераклигини рўкач қилиб, ходимларни сўккан.
Бошқарма раҳбарининг сўзларидан ходимлар инспекция олдида айбдор бўлиб қолганини тушиниш мумкин. Бошқарма бошлиғи эса бу учун жавоб бериши кераклиги англанади. Ҳозирча банкда бу бўйича изоҳ беришмади.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда Халқ банки можароли вазиятлар “қаҳрамони”га айланиб қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қашқадарёлик мансабдор ўз ходимларини ҳайвон ва эшак деб ҳақорат қилган эди.