Ўзбекистонда маълум талабларни бажарган масжидларга 13 августдан эътиборан жума намозини ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, мазкур масала юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган. Унда барча ишчи ва ходимлари вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланган масжидалрга жума намозини ўқишга рухсат берилди.
Шунингдек, вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлганларнигина жума намозини ўқиш учун масжидга киришга рухсат бериш кераклиги таклиф қилинди.
Шу билан бирга, диний амалларни бажаришга келганлар ниқоб тақиши ҳамда ижтимоий масофани сақлаши кераклиги таъкидланди.